Тилшунослик самара берсин
ТИЛШУНОСЛИК САМАРА БЕРСИН Ўзбек тилшунослиги бўйича ҳозирги тадқиқотларда кўп ҳолларда амалий аҳамиятсиз, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий самарадан холи, фақат “тил ўзида”, “тилшунослик илмий даражалар учун” тамойиллари асосида иш кўрилади. Бу аксарият тадқиқотларнинг аллақачонлар эскириб кетган андоза ва ўтмишда қолган талаблар асосида амалга оширилаётганлигидан ҳам маълум. Муаммо аломатлари қуйидагиларда кўзга ташланади: тилшунослик доирасидаги давлат илмий тадқиқот грантларига даъвогар ҳар қанлай анъанавий мавзудаги лойиҳани долзарблигидан қатъи назар, ўзаро шахсий ёки бошқа…