unversaltv
5 лет назад08:14 / 21.11.2018 4219 kun.uz / Технология Илон Маск Марсга жўнатилувчи ракетаси номини ўзгартирди
Марсга жўнатилиши режалаштирилаётгн BFR (Big Falcon Rocket) ўта оғир ракетаси янги ном олди. Энди унинг бошқарилувчи қисми ва юқори поғоналари Starship, қайта қўлланувчи пастки поғонаси эса Super Heavy (Ўта оғир) деб аталади. Бу ҳақда SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск маълум қилди.
Маскнинг таъкидлашича, ракетанинг пастки поғонаси Starship’ни орбитага олиб чиқиш учун керак, бироқ сайёралараро парвозлар учун керак бўлмайди. Маскнинг айтишича, Starship’нинг бўлғуси версиялари бошқа юлдуз тизимига парвоз қила олади.
Ракетанинг илк синов парвозлари 2019 йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Маск 2024 йилда Қизил сайёрага бошқарилувчи кема учирмоқчи, 2025 йилда эса илк инсонни жўнатмоқчи.